«КЎК»идан берсангиз бас...

/
Раҳима Бухоро шаҳрига ишга жойлашиш мақсадида қишлоғидан келган эди. Шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бирида ижарада яшаб иш қидира бошлади. Қайси эшикни тақиллатса, кутинг, бир ойдан кейин келинг, қабилидаги гапни эшитди. Буёғига яшаш, ижара ҳақини тўлаш керак. Ижарада тургани учун квартирага маҳалла профилактика нозири тез-тез келиб кетарди.
Раҳима навбатдаги текширув учун маҳалла профилактика инспектори билан кириб келган Рустам (мақоладаги исм-шарифлари ўзгартирилган) деган йигит билан яқиндан танишиб қолди. Кунлардан бир куни Рустамни учратиб, имкони бўлса ишга киришига ёрдам беришини сўради.
— Маҳаллангиз ҳудудидаги боғчада танишларим бор. Гаплашиб кўраман. Бирортаси кўнса, боғчага ишга киришингизга ёрдамлашаман. Харажатидан қочмасангиз бўлгани…
— Тушунаман. Мушук ҳам текинга офтобга чиқмайди. Сиз ишни гаплашинг. Пулни уйдагилардан сўрайман.
Орадан бир неча кун ўтиб қаҳрамонимиз Раҳимани Бухоро шаҳридаги «Роял Хол» тўйхонаси олдига чақиртирди.
— Сизга яхши янгилигим бор, — деди Рустам. — Юринг, милиция таянч пунктида ишга кириш учун ариза ёзиб берасиз.
— Раҳмат сизга, ишим шунча тез битади, деб ўйламаган эдим, — деди Раҳима йигитнинг беҳуда чиранмаганига ишониб. — Харажати қанча бўлади?
— Осмон билан ер бўлармиди, 100 «кўк»идан берсангиз бас.
Раҳима ҳозир ёнида бунча пули йўқлигини, топгач беришини айтиб, хонадан чиқиб кетди. Ҳожатбарор йигитга орадан 3 кун ўтиб пулни келтириб берди.
Ишга жойлашганидан хурсанд бўлган қизнинг қувончи узоққа чўзилмади. Эртадан ишга чиқасиз, боғча мудирасининг олдига сизни ўзим олиб бораман, деган йигитдан орадан ўн кун ўтсада дарак бўлмади. Бу орада уяли телефонини ҳам ўчириб юрди. Ниҳоят, телефон гўшагини кўтарган Рустам «яна 50 доллар бериш керак экан», деганда Раҳима фирибгарнинг тузоғига илинганини тушунди.
Шаҳардаги тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари томонидан мазкур шикоят бўйича ўтказилган тадбирда фирибгар ашёвий далил билан қўлга олинди.
Рустамнинг жиноий хатти-ҳаракатларига суд томонидан тегишли ҳукм чиқарилди.
Фарҳод САФАРОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг Бухоро шаҳар бўлими катта инспектори

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида бўлиб ўтган навбатдаги муҳокама қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди....
01 янв 1970
Ҳар қандай давлатнинг мустақиллиги, халқнинг эрки унинг ўз армияси, Қуролли Кучлари томонидан ҳимоя қилиниши керак....
01 янв 1970
Азиз ўқувчи, газетамизнинг бугунги сонидан бошлаб янги рукнимиз остида ҳафта давомида одамлар орасида шов-шувга сабаб бўлган, эл орасида энг кўп му...
01 янв 1970
Ҳуқуқий тарбия — демократик жамият ва ҳуқуқий давлат барпо этишнинг муҳим омилларидан бири саналади. ...