Осуда ҳаёт қадри

/
“Ромитан” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган “Тинчлик ва барқарорлик учун барчамиз масъулмиз” мавзусидаги тадбир ёшларни соғлом эътиқод ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилди.
Бухоро вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Бухоро-ТВ” телерадиоканали ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда бир қатор ташкилотлар вакиллари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман бўлимлари ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари, хотин-қизлар қўмиталари раислари ва ёшлар иштирок этишди.
Йиғилишда Ромитан туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Робия Сафарова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши раиси ўринбосари Дилбар Ҳамдамова, туман партия кенгаши раиси Раҳматжон Тўлаевлар мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини баён этишди.
Огоҳлик хавф-хатардан асрайди, фалокатларнинг олдини олади. Айниқса, тинчлигимизга нималар таҳдид солаётгани, дунёнинг манфаатлар тўқнашган ҳудудларида қандай сиёсий ўйинлар кетаётгани англаб олинса, бу таҳдидларнинг сабаби ойдинлашади. Бу ҳаёт ҳақиқатини Президентимиз такрор ва такрор таъкидлаб келади, тинчликдек бебаҳо неъматни асрашга халқимизни даъват этади, тинчлик учун, албатта, огоҳлик зарурлиги, курашиш кераклигини доимо уқтиради.
Биз бир нарсани унутмаслигимиз керак. Тинчликни ҳеч ким яратиб бермайди. Унинг учун курашиш, уни асраш, қадрига етиш керак. Чунки инсон хотиржам ва осойишта бўлсагина, мақсади сари дадил интилади, ўзини чинакамига бахтли ҳис қилади.
Тадбирда “XXI аср фитнаси” номли фильм намойиш этилди. Дин ниқоби остида фаолият кўрсатаётган диний экстремистик руҳдаги террорчи ташкилотлар, уларнинг сохта ғояларига учиб, алдов тузоғига илиниб қолаётган айрим кимсаларнинг қилмишлари тасвирланган фильм барчани ҳушёрликка чорлади.
Тинчлик бор жойда ривожланиш бўлади. Тинчлик бор жойда эртанги кунга ишонч бўлади. Ёшларнинг орзу-интилишлари, истеъдодлари юзага чиқади.
Тадбир доирасида “Осуда ҳаёт қадри” номли расмлар кўргазмаси ташкил этилди. ўоявий таҳдидлар, диний экстремизмнинг олдини олиш, ёшлар маънавий иммунитетини мустаҳкамлаш хусусида кенг маълумотлар берувчи маърифий адабиётлар тақдимот-кўргазмаси ҳам йиғилганлар диққатини жалб этди.
Бундай тадбирлар вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам ташкил этилмоқда.
Зуҳро МИРЗОҲАМДАМОВА,
Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Зарбдор ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида давра суҳбати ўтказилди.
01 янв 1970
Электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топишда бошланғич партия ташкилотларининг алоҳида ўрни бор. &nbs...
01 янв 1970
Асакалик сафдошларимиз Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси доирасида ибратли ишларни ама...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилган навбатдаги анжуман — Истеъдодли ёшлар форуми ҳам бу фикрни яна бир бор яққол и...