Янги қиёфа касб этаётган қишлоқ

/
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан Қўшкўпир тумани “ўозовот” қишлоғи “Янгилик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Асадбек, Аслбек” гузарида “Шаҳар ва қишлоқларда бир хил шароит” лойиҳаси доирасида “Бир кўриб кетинг, қишлоғимизни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида туман хотин-қизлар қўмитаси масъул ходимлари, маҳалла етакчилари, партия фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этди. Тадбирни “Адолат” СДП Қўшкўпир туман кенгаши раиси Назокат Боймуротова кириш сўзи билан очиб берди.
Истиқлол йилларида шаҳарсозлик маданиятини юксалтириш йўлидаги бунёдкорлик ишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилгани, мамлакатимиз раҳбари ғоялари асосида ўлкамиздаги йирик шаҳарлар, воҳалар, туманлар марказларида ғоят замонавий ва юртимиз қиёфасига монанд шаҳарсозлик маданиятига хос иншоотлар, бинолар, мажмуалар барпо этилгани хусусида сўз юритилди.
Маълумки, партиямизнинг Сайловолди дастурида қишлоқ ҳудудларини ободонлаштириш, йўл инфратузилмасини, айниқса, маҳаллалар ичидаги кўчаларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш, мавжудларини модернизация қилиш ва янги ижтимоий объектлар қуриш муҳим вазифалар қаторида таъкидланган, шу юзасидан амалий ишлар қилинмоқда.
— Ёшларимиз замонавий мактабларда таълим олмоқдалар, уларнинг яхши ўқишлари учун барча шароитлар яратилган. Қишлоғимиз тадбиркорларининг саъй-ҳаракатлари билан коллеж ўқувчиларига янги иш ўринлари очилмоқда. Қишлоқларимиз шаҳардан қолишмайдиган даражада қад ростламоқда. “Вазир” маҳалласи мисолида кўрадиган бўлсак, тадбиркор Ҳамробек Раҳимовнинг ташаббуси билан автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчаси, маҳалла аёллари учун гўзаллик салони, гузар ва тўйхона барпо этилди, — дейди “ўозовот” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Даврон Аллаберганов. — Маҳаллада озиқ-овқат дўкони фаолият юритмоқда. Бу ерда 10 нафар коллеж ўқувчиси иш билан таъминланган.
— “Янгилик” ва “Шеробод” маҳаллаларида минифутбол, сузиш майдончалари қурилиши бошлаб юборилди. 40 иш ўринга мўлжалланган ғишт заводи ҳамда замонавий технологиялар билан жиҳозланган 100 иш ўринга мўлжалланган чорва фермаси, 10 иш ўринга мўлжалланган новвойхона қурилиши давом этмоқда. Айниқса, “Болалар китоб дўкони”дан каттаю кичикнинг қадами узилмайди, — дейди “Вазир” маҳалласи фахрийси Ражапбой Шержанов. — Инсоннинг яхши турмуш кечириши учун зарур бўлган барча шароитлар ўз маҳалламизда, ўз қишлоғимизда бисёр. Буларнинг бари истиқлолимиз шарофати билан эканлигини ҳар биримиз яхши англаймиэ.
Тадбир маҳалла фаоллари ўртасида шеърхонлик мушоираси билан якунланди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Тошкент шаҳридаги “Гавҳар” маҳалласида Ўзбекистон “Адолат” СДП Чилонзор тумани кенгаши томонидан “Уюшмаган ёшлар била...
01 янв 1970
Аҳоли манфаати учун қилинган ҳар бир иш ўзининг амалий натижасини кўрсатса, шубҳасиз, жойларда партиямиз ходимлари ва депутатларга нисбатан ишонч о...
01 янв 1970
Ўзбекистон "Адолат" СДП "Ёш адолатчилар" қаноти томонидан "Адолат билимдони" кўрик-танловининг шаҳар, туман босқичлар...
01 янв 1970
Мамлакатимизда партиялараро сиёсий рақобат муҳитида, демократик тамойиллар асосида кечаётган сайлов кампанияси қизғин паллага кирмоқда....