Тиббий хизмат сифати ошмоқда

/
Касби туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгаши ва “Камолот” ЁИҲ ҳамкорлигида “Эл соғлиғи — юрт бойлиги” мавзусида тадбир ташкил этилди. Партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида уюштирилган ушбу тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, тиббиёт ходимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этишди.
— Мамлакатимизда фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг бу борадаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари замон талабларига мувофиқ йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда, — деди халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Аббос Ҳасанов. — Бунинг натижасида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ошди, юқумли ва вирусли касалликларнинг олди олинди, аҳоли саломатлигини кўз қорачиғидек асраш, ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол ўсиб-улғайишига замин яратилди.
— Туманимизда истиқомат қилаётган 181 минг 100 нафар аҳолига 26 та қишлоқ врачлик пунктлари хизмат кўрсатмоқда, — деди туман партия кенгаши раиси Бобур Юсупов. — Жами 40 та маҳаллада умргузаронлик қилаётган аҳолининг ҳозиргача 42,2 фоизи тиббий кўрикдан ўтказилди. Биз бу каби тарғибот тадбирларимизни туманимиздаги “Жизза”, “Оқжангал”, “Таллиюлғун” маҳаллалари, “Қорақўнғирот”, “Муғлон”, “Қатағон” қишлоқ фуқаролар йиғинларида ҳам ўтказдик. Мақсадимиз қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини аҳоли орасида кенг тарғиб этиш билан фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлашга ҳисса қўшишдан иборат.
Тадбир иштирокчилари “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастуридан келиб чиқиб, партия фаоллари оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, репродуктив саломатликни яхшилашга доир чора-тадбирларни янада кучайтириши лозимлигини алоҳида таъкидлашди.
Поликлиника бош шифокори Эркин Бозоровнинг “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари”, “Камолот” ЁИҲ мутахассиси Ситора Баҳриеванинг “Саломатлигимизнинг ҳуқуқий кафолати”, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Садин Ашуровнинг “Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуидаги маърузалари ҳам йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.
Комил САХАТОВ,
«Adolat» мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан жойларда мазкур қонун талабларига риоя этилиши юзасидан назорат тадбирлари амалга оширилмоқда....
01 янв 1970
Уйимизнинг ҳужжатларини йўқотиб қўйдик, қайта олиш учун нима қилишимиз керак?
01 янв 1970
Ўзбекистон истиқлолга эришган илк йиллардан бошлаб, давлат ва жамият бошқарувидаги институционал, демократик ислоҳотларнинг марказида қонун устувор...
01 янв 1970
Вақт бамисоли тезоқар дарё, дейдилар. Беш йил аввал, худди шу кунлари навбатдаги сайловларга тайёргарлик кўраётган эдик....