Жамоатчилик назорати — фуқаролик жамияти ривожининг асосий омили

/
Маълумки, фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги улар фаолиятининг янада самарали бўлишини таъминлайди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қанликўл туман кенгаши томонидан тумандаги 2-сонли маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда “Жамоатчилик назорати — демократик ривожланиш гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Партиямизнинг дастурий вазифалари ижросини таъминлашда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ушбу тадбирда туман партия кенгаши раиси Зауреш Юсупова “Ижтимоий шериклик муносабатларининг жамият тараққиётидаги аҳамияти” мавзусида батафсил сўз юритди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда партия дастурида белгиланган ижтимоий адолат ва ижтимоий ҳимоя тамойилларини амалга оширишда маҳалла институти билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйишнинг ижобий аҳамияти бор. Шу билан бирга, маҳалла ва бошланғич партия ташкилоти томонидан ўртага ташланган масалаларнинг ечим топишида партия фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг ташаббускорлик руҳида иштирок этишида бу ҳамжиҳатлик янада яққолроқ акс этади.
— Маҳалланинг фуқаролик жамияти шаклланишида муҳим ўринга эгалигини назарда тутсак, сиёсий партия билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида ижтимоий ҳамкорликнинг моҳиятини янада тўлароқ англаймиз, — дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Парахат Айбасов.
Тадбир иштирокчилари бугунги кун талабидан келиб чиқиб, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш учун ижтимоий ҳамкорликда жойларда жамоатчилик назоратини намунали йўлга қўйиш ҳақида фикр билдирдилар.
— Ҳақиқатан ҳам, партиянинг асосий тузилмаларидан ҳисобланган “Аёллар қаноти” ва “Ёш адолатчилар” қаноти фаолиятини янада изчил олиб боришда маҳалла институти билан алоқаларни кенг йўлга қўйишимиз яхши натижа беришини иш тажрибамизда кўриб турибмиз, — дейди туман партия кенгашининг “Аёллар қаноти” етакчиси Боғдагул Сапарова.
Давра суҳбати иштирокчилари мавзу юзасидан зарур тавсиялар ишлаб чиқишди.
Ривож ОТАРБОЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга ҳисса қўшиб келмоқда. ...
01 янв 1970
“Adolat” ижтимоий-сиёсий газетаси саҳифаларида сафдошларимизнинг Сайловолди дастурини амалга ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари, жойларда...
01 янв 1970
Юртимизда сўнгги йилларда миллий ҳуқуқ тизимида кўлами ва моҳияти нуқтаи назаридан ислоҳотларнинг янги даври бошланди. ...
01 янв 1970
Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари бир қатор ишларни амалга оширмоқда....