Болаларни назоратсиз қолдирманг!

/
Ҳар йили куз-қиш фаслларида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши оқибатида нафақат уй-жойларни иситиш масаласи долзарб аҳамият касб этади, балки айрим инсонларнинг бепарволиги сабабли ёнғин содир бўлиш хавфи янада ортишига кўп бора гувоҳ бўлганмиз. Энг ачинарлиси, аксарият ҳолларда ёнғинларнинг келиб чиқишига эътиборсизлик сабаб бўлади.
Чунончи, оилаларда болаларга гугурт, газ, оловдан фойдаланиш борасида етарли даражада тушунтириш берилмаслиги, болалар ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида маълумотга эга бўлмаслиги туфайли юзага келаётган фожиалар, афсуски, учраб туриши ташвишли ҳолдир.
Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жойларда ишчилар, хизматчилар, таълим муассасалари ўқувчилари ва аҳоли ўртасида ёнғинга қарши тарғибот ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу учрашув ва тадбирларда ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаб ва оқибатлари акс эттирилган кўргазмали суратлар намойиш этилади, ёнғиннинг олдини олиш бўйича кенг миқёсда тушунтириш ишлари ўтказилади. Бироқ шунга қарамай, болалар иштирокидаги ёнғинларнинг сони қисқараётгани йўқ.
Катталар томонидан вақтида олиб ташланмаган чиқиндилар, тўпланиб қолган хазонлар ўйинқароқ, шўх болалар диққатини ўзига жалб этиши кўпчиликка маълум. Айнан шундай жойларда бепарволик туфайли ёнғин келиб чиқмоқда.
Шу ўринда бир мисол келтирсак. Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги уйлар орасида турган гаражларда ёнғин содир бўлган. Айниқланишича, умумтаълим мактабидан қайтаётган болалар гаражлар орасида йиғилиб қолган қуруқ ўт ва шох-шаббаларни ёқиб юборган. Аланга катталашиб, натижада битта гараждаги автомашина ёниб кетган. Кўриниб турибдики, бу фожиага болаларни назорат қилмаслик сабаб бўлган.
Фалокат оёқ остида, деб бежиз айтишмайди. Агарда доимо ҳушёрликни йўқотмасак, вақтида қуруқ ўт ва шох-шаббаларни олиб ташласак, болаларимизни тозалик ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга ўргатсак, муаммо туғилишига йўл қўймаган бўламиз.
А.РАҲИМЖОНОВ,
Чилонзор тумани ИИБ ЁХБ инспектори, сержант

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистонда мустақилликнинг илк йиллариданоқ оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибо...
01 янв 1970
Далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилган товар моддий бойликларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1 миллиард 93 миллион сўмдан...
01 янв 1970
Маълумки, икки халқ ўртасидаги дўстлик ришталари қадим тарихга эга. 
01 янв 1970
Мустақиллик – бу шундай улуғ неъматки, у асрлар тўфонидан соғ-омон ўтиб, ўзимиз ва ўзлигимизни, миллий анъана ва қадриятларимизни англаш имко...