ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ХИТОЙГА ДАВЛАТ ТАШРИФИ ТЎҒРИСИДА

/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 2017 йилнинг 11-13 май кунлари давлат ташрифи билан Хитойда бўлади.
ХХР Раиси Си Цзиньпин, Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кэцян, Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси Раиси Чжан Дэцзян ва бошқа раҳбарлар билан учрашувларда ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва изчил ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама этилади. Томонлар минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.
Ташриф дастурида давлатимиз раҳбарининг Хитойнинг етакчи компания ва фирмалари вакиллари билан учрашуви режалаштирилган бўлиб, унда Ўзбекистонда замонавий технологияларни жалб этган ҳолда ўзаро фойдали қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилади.
Олий даражадаги музокаралар якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши, Ўзбекистон – Хитой ўртасида турли соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро битимлар ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида катта ҳажмдаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 14-15 май кунлари Пекин шаҳрида “Бир қутб, бир йўл” халқаро форумида иштирок этади.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
— Келажакда ҳуқуқшунос бўлмоқчиман. Менга суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берсангиз?...
01 янв 1970
Дилором Омонуллаева басталаган дилтортар қўшиқ ва мусиқалари билан миллионлаб санъатсевар ҳамюртларимизнинг қалбидан чуқур жой эгаллаган беназир иж...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун ...
01 янв 1970
Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида ташкил этилган “Ижод” жамоат фонди томонидан ёзувчи ва шоирлар, айниқса, ёш ижодкорларнинг биринчи китоблари...