Ҳуқуқий маслаҳат бурчаги

/
— Кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
Ф.Набиева, Самарқанд тумани
— Кўчмас мулк ижара шартномасини тасдиқлашда нотариус қуйидагиларни талаб қилади:
кўчмас мулкнинг ижарага берувчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси қолдирилиб, асли қайтариб берилади);
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси қолдирилиб, асли қайтариб берилади);
ижарага берилаётган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий рўйхатда турувчи шахслар ҳақида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома ёки
уй дафтаридан кўчирма ҳамда домий рўйхатга олинган шахсларнинг розилиги;
кўчмас мулк умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки), барча эгаларининг (эр-хотиннинг) розилиги;
васийликдаги шахсга қарашли бўлган кўчмас мулк бир йилдан ортиқ муддатга ижарага берилганда, васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги;
хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ижарага берилганда, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан берилган хусусийлаштиришда розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотнома ва уларнинг розилиги керак бўлади.
Саволга Каттақўрғон туман 2-сонли ДНИ нотариуси Раҳимжон САПАРОВ жавоб берди.
 
— Кимлар текин фойдаланиш шартномасини тузмасдан уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқига эга?
И.Сахатов, Юнусобод тумани
— Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 6261-моддасига мувофиқ фуқаролар уй-жойини яқин қариндошларига шартнома тузмасдан текин фойдаланишга бериш ҳуқуқига эга. Бундай яқин қариндошлар тоифасига ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан, фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар киради.
Саволга Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 1-сонли ДНИ нотариуси Наргиза САЛИМОВА жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Даставвал шу йилнинг 3 июнь куни Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими биносида рўй берган воқеа тафсилотини яна бир карра қисқача эслатиб ўтамиз....
01 янв 1970
Улуғ донишманд, немис адиби Гётенинг фикрлари асрлар оша инсониятни табиатга тўғри муносабатда бўлишга ундаб келади....
01 янв 1970
Бугун биз янгиланаётган даврда яшаяпмиз. Халқимиз буни сезиб, ҳис қилиб турибди.
01 янв 1970
Ҳар бир муаммони жойига бориб ҳал этиш, одамларнинг дардини эшитиш уларнинг ҳаётини яхшилашга, эзгу мақсадларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.&nb...