Мутахассислар маслаҳат беришди

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман кенгаши ташаббуси билан “Оила мустаҳкамлигини таъминлаш: аёл, оила ва жамият” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Партиямизнинг “Соғлом оила — соғлом жамият — порлоқ келажак” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган ушбу тадбирда туман хотин-қизлар қўмитаси, халқ таълими бўлими, Тошкент шаҳар “Моҳирабону” ўқув маркази вакиллари ҳамда психолог мутахассислар иштирок этишди. Тадбирда оила ва жамиятда аёлнинг ўрни, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш омиллари ҳақида фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, туман партия ташкилоти томонидан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, оила қадриятларини ёшлар онгига сингдириш, ажримларнинг олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, 2019 йилнинг январь ойидан бошлаб ҳар ҳафтанинг жума куни “Аёллар қаноти” фаоллари ҳамда туман хотин-қизлар қўмитаси вакиллари билан биргаликда маҳаллаларда психологлар иштирокида очиқ эшиклар куни ташкил этиб келинмоқда. Унда депутатлар ва тажрибали психологлар аёллар билан суҳбатлашиб, мутахассислар уларни қизиқтирган мавзуда маслаҳатлар бермоқда. Ташкил этилаётган бу каби тадбирлар давомида мурожаат қилган аёллардан 8 нафари тадбиркорликка, 63 нафари эса касб-ҳунар ўрганишга йўналтирилди. Оилавий келишмовчиликларни ҳал этишда маслаҳат сўраган 10 нафардан зиёд аёллар ўзини ўйлантирган муаммоларни ҳал этишга имкон топишди.
— Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида эдим, аммо етарли даражада тушунчага эга эмасдим, — дейди тадбиркор Назира Икромова. — “Денов” маҳалласида партия фаоллари ташкил этган учрашувда қатнашиб, зарур тушунчалар олдим. Эндиликда нон тайёрлаш бўйича тадбиркорлик фаолиятимни бошладим.
Давра суҳбати давомида аёлларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида психологик тест-сўровномалар ташкил этилди.
Шу билан бирга, оилалар мустаҳкамлиги ва фаровонлигини таъминлашга доир галдаги вазифалар ҳақида фикрлашиб олинди.

Зулфия АШУРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман кенгаши раиси 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Шу кунларда турли ижтимоий тармоқларда ва айрим оммавий ахборот воситаларида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори жорий йилнин...
01 янв 1970
Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ўлмас Саиджонов батафсил маълумот берди...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан “Ҳаракатлар стратегияси – таълим ва фан соҳаси исл...
01 янв 1970
Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар ва ислоҳотлар самарадорлигининг муҳим шарт...