Ҳисобот конференцияларда делегетлар сайланди

/
Бугун жойларда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари бошчилигида ҳудудлардаги бошланғич партия ташкилоти фаоллари учун беш йиллик ҳисобот конференциялари бўлиб ўтмоқда. Хусусан, партиянинг Когон шаҳар, Когон, Шофиркон, Бухоро, Ғиждувон туман Кенгашларининг бу борада олиб бораётган сиёсий фаолликлари БПТ аъзоларининг сайловга тайёргарлик жараёнларини оширди.
Партия тизимида ҳисобот-сайлов конференциялари партия ташкилотлари раҳбар органлари ҳисобдорлигини таъминлаш ва сифат жиҳатидан янги таркибдаги раҳбар органларни сайлашга қаратилган экан, партия ташкилотининг истиқболдаги устувор вазифаларини белгилаб олишда унинг қарори жуда муҳим ҳисобланади. Когон туман санитария ва эпидемология назорат марказида 20 нафар партия хайрихоҳларини бирлаштирган БПТда бўлиб ўтган конференцияда ҳар бир партия аъзосининг олдида турган вазифаси, амалий ишларнинг сифатли таъминланишида эътибор қаратиши, ҳисобот-сайлов конференцияси ҳужжатларини тўғри расмийлаштириш ва сақланишини таъминлаши, бу эса беш йил давомида ўз кучига эга эканлиги таъкидланди ҳамда ҳар бир БПТда бўлиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати айтиб ўтилди.
Дилафрўз РЎЗИЕВА,
БПТ раиси:

— Сайлов жараёнларида барчамиз фаол бўлишимиз шарт. Бу фуқаролик позицияларимиздан бири ҳисобланади. Партия томонидан ташкил этилган ҳисобот конференциясида партия фаолининг олдида турган вазифа, қилиниши керак бўлган ҳужжатлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларида доим фаол бўлиши лозимлиги таъкидланди. Берилган вазифалар масъулиятимизни ўн карра оширди.
Конференция сўнгида партия туман ва шаҳар Кенгашида ташкил этиладиган ҳисобот-сайлов мажлисларида иштирок этиш учун делегатлар сайланди. БПТ фаоллари ўз ваколатларидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати Тоҳиржон Полвонов Урганч шаҳридаги “Зиёкор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда партия фаолла...
01 янв 1970
Шу кунларда ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Адолат билимдони” республика кўрик-танловининг шаҳар, туман босқичлари ниҳоясига етмоқда...
01 янв 1970
Урганч шаҳридаги 26-сон сайлов участкасида 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграб, белгиланган вақтда сайловчиларнинг овоз бериш жа...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиянинг иштироки юзасидан б...