Тошбулоқда акция

/
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар куни яқинлашган сари “Адолат” СДП Наманган вилоят ташкилотлари тарғибот-ташвиқот ишларини тобора кучайтирмоқда. Тадбирларда партия фаоллари билан бир қаторда аҳоли турли табақаларининг вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Бу эса, ҳеч шубҳасиз, “Адолат” СДП Сайлов­олди дастурини, ғоя ва мақсадларини кўпчиликка етказишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
 
Ана шундай тадбирлардан бири Наманган тумани маркази — Тошбулоқ шаҳарчасида бўлиб ўтди. Тадбир қатнашчилари дастлаб марказий кўчалар бўйлаб юриш қилдилар. Бунда ҳам ёшлар билан биргаликда фахрийлар, аёллар иштирок этди. Шундан сўнг митинг бошланди. Митингни туман партия кенгашининг раиси Ёрқиной Ҳожиматова очди. Сўзга чиққан “Адолат” СДП вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Абдужаббор Нишонов, 4-умумтаълим мактаби директори Гулчеҳра Тажибаева ва бошқалар партиямизнинг Сайлов­олди дастурида қўйилган асосий масалалар ҳақида фикр юритдилар.
 
Хусусан, жамият ҳаётидаги бошқа долзарб масалалар қатори жамоат тартиби ва осойишталикни таъминлаш, коррупция ва умуман, жиноятчиликка қарши кураш масалалари тилга олинди. Айниқса, “Ягона тергов қўмитаси тузиш тарафдоримиз!” шиори янграганда, кўпчилик олқишлар билан кутиб олди. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя­лаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ҳам партиямиз олға сураётган ғоялардан эканлиги таъкидланди.
 
— Касбим педагог, яқинда пенсияга чиқдим. Лекин ижтимоий-сиёсий ҳаётда юз бераётган воқеаларни диққат билан кузатиб бораман, — дейди Наманган туманида яшовчи меҳнат фахрийси Мамасоли Раҳматов. — Бу сафарги сайлов кампанияси  юксак демократик тамойиллар асосида ўтаётганидан хурсанд­ман. Айниқса, “Адолат” социал-демократик партия­си жойларда ўз ғоя ва дас­турларини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ҳамда аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган қатор тадбирлар ўтказаётгани жамоатчиликнинг эътиборини тортмоқда. Бугунги тадбир ҳам барчада катта таассурот қолдирди.
 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Маълумки, азалдан ота-боболаримиз ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келган. ...
01 янв 1970
ДОНОРЛИК АКЦИЯСИ: 548 нафар кўнгилли 138,3 литр қон топширди Аввал хабар берганимиздек, жорий йил юртимизда карантин чоралари қатъий бе...
01 янв 1970
Пойтахтимизда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан сиёсий форум бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан буюк бобокалонимиз Амир Темур таваллудининг 682 йиллигига бағишлаб д...