Аҳоли бандлиги таъминланмоқда

/
Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, бошқарув идоралари, корхона ва ташкилотлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб боришда маҳаллий ҳокимият вакиллик органларидаги партия депутатлик гуруҳларининг ўз ўрни бор.
Халқ депуталари Навоий вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови киритиш орқали мавжуд муаммоларни ҳал этишда муайян натижаларга эришмоқда.
Партия депутатлик гуруҳи аъзолари жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига сайловчилар мурожаатлари асосида 27 та депутатлик сўрови киритди, шундан 15 таси жойларда ижобий ечимини топди.
Айтиш жоизки, вилоятдаги бир қатор умумтаълим мактаблари ва боғчаларда тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолатини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, хонадонларни ичимлик суви билан таъминлаш, ёшларни ишга жойлаштириш ва бошқа шу каби муҳим масалалар партия депутатларининг диққат марказида бўлмоқда.
Жумладан, Хатирчи туманидаги “Майдон” МФЙ ҳудудида жойлашган 63-умумтаълим мактабининг спорт майдончасини таъмирлаш масаласида М.Алиқулов туман ҳокимига депутатлик сўрови юборган эди. Бу борада манзилли дастурда тегишли вазифалар белгиланиб, ижроси депутатлар назоратига олинди.
Кармана туманидаги “Хонорбоғ” МФЙда яшовчи М.Нуриллаева, “Айрончи” МФЙ яшовчи Д.Раҳимова бандлик масаласида ёрдам сўраб депутат Гулчеҳра Сатторовага мурожаат қилди. Туман бандликка кўмаклашиш марказига юборилган депутатлик сўрови ўрганилгач, Д.Раҳимова, М.Нуриллаева 4-умумтаълим мактабига ишга жойлаштирилди.
— Иш топишда қийналгандим, оилавий шароитимиз ҳам тезроқ иш топишимни тақозо қиларди, — дейди Дилноза Раҳимова. — “Адолат” партияси депутати Гулчеҳра Сатторовага мурожаат қилдим. Тез кунда мени ташвишга солган муаммо ечим топиб, ишли бўлдим.
Тумандаги “Уйрот” МФЙ ҳудудида ичимлик сув қувурларида юзага келаётган носозликлар ҳам фуқароларнинг мурожаати асосида Г.Сатторова туман “Сувоқова” давлат унитар корхонасига депутатлик сўрови киритгач, ҳал этилди.
— Қувурлар ёрилиб, ичимлик суви таъминоти тўхтаб қолганди. Эҳтиёжимиз учун сув сотиб олишга мажбур бўлаётган эдик, — дейди шу маҳаллада яшовчи фуқаро Обид Туробов. — Депутатимиз ёрдами билан камчилик бартараф этилди, сув қувурлари соз ҳолатга келтирилди.
Хатирчи туманининг “Самарқанд” маҳалласида яшовчи аҳоли хонадонлар учун табиий газ босимининг пастлигини айтиб, депутат Қ.Султоновага мурожаат қилишди. “ўарбгазтаъминот” унитар корхонаси туман бўлими раҳбари номига киритилган депутатлик сўрови натижасида маҳаллада газ таъминоти яхшиланишига эришилди.
Бундай мисолларни яна давом эттириш мумкин. Муаммонинг эса катта-кичиги бўлмайди, ҳар бир муаммо ўз вақтида ҳал этилиши зарур. Бу эса партия депутатларидан масъулият ва билим, тезкорлик, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлашни тақозо этади.
Садоқат ШАМСИЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят кенгаши ижрочи котиби 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Наримон Умаровнинг ишончли вакили Юлдуз Усмонованинг Сайҳунобод тумани ва Ширин шаҳридаги сайловчилар билан учрашуви қизғин ва кўтаринки руҳда ўтди...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Ўзбeкистон Рeспубликаси Фанлар акадeмияси ҳамкорлигида давра суҳбати бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Ҳар бир хонадон оила мустаҳкамлигини таъминлашида, айниқса, катта ёшдагиларнинг алоҳида ўрни бор....
01 янв 1970
Шу кунларда ҳаваскор жамоалар ўртасида “Адолат“ кубоги учун ҳудудларда ўтказилаётган мини-футбол мусобақасининг минтақавий босқичи бошл...