Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асоси

/
— Аудиторлик ташкилотларини тугатиш қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади? Аудиторлик ташкилотини ихтиёрий тугатишда қонун ҳужжатларида имтиёзлар назарда тутилганми?
А.Назаров,
Тошкент вилояти

— Аудиторлик ташкилотларини тугатиш Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида аудиторлик ташкилотини ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб ташкилотнинг молия-хўжалик фаолияти тўхтатилиши, шу муносабат билан ер солиғи, ягона ер солиғи, мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи ҳамда бошқа турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилиши белгилаб қўйилди.
Шу билан бирга, ушбу қарор билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандида муассислар (қатнашчилар) тадбиркорлик субъектини тугатишнинг исталган босқичида фаолиятини тиклаш ва тугатиш жараёнини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида норма сифатида қайд этилди.
Саволга Адлия вазирлиги масъул ходими
Эркин ХОЛМАХМАТОВ жавоб берди.
 
— Қишлоқда яшайман. Вақтинча ишсизман. Уйда ўтирган ҳолда тадбиркорликнинг қайси турини амалга оширсам бўлади? Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.
М.Самарова,
Пискент тумани

— Ҳукуматимиз томонидан қишлоқ жойлардаги иш билан банд бўлмаган аҳолини уйда маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ишларини бажаришга жалб этиш, фуқароларнинг ижтимоий ва меҳнат кафолатларини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Сизга жисмоний шахс сифатида уйингизда истиқомат қилган ҳолда тадбиркорликнинг касаначилик шакли билан шуғулланишни тавсия қилган бўлардик.
Касаначилик бу — тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ иш берувчининг буюртмалари бўйича товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича амалга ошириладиган фаолият ҳисобланади.
Касаначилик фаолияти жисмоний шахснинг яшаш жойида ёки унинг оила аъзоларига тегишли бўлган биноларда амалга оширилиши мумкин. Бунда турар жой биноларини нотурар жой бинолар тоифасига ўтказиш талаб қилинмайди. Шу билан бирга, фаолиятни амалга ошириш учун рўйхатдан ўтиш талаб этилмайди.
Касаначилик билан 16 ва ундан катта ёшдаги жисмоний шахслар шуғулланишлари мумкин. Меҳнат шартномаларига эга бўлган касаначилар иш билан банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва уларга меҳнат дафтарчаси берилади. Касаначининг ишлаган вақти меҳнат стажига қўшилади.
Бундан ташқари, касаначига иш берувчи томонидан берилган асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва инвентарлар фойдаланиш даврида мулк солиғидан озод қилинади. Шунингдек, касаначилар фаолиятини назорат қилувчи органлар томонидан текшириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иш берувчи корхонани текшириш вақтида ўтказилиши мумкин.
Саволга Тошкент вилояти адлия бошқармаси масъул ходими
Нодирбек МУҚИМОВ жавоб берди.
 
— Шахсий автомобилимни яқин танишимга мулк ижараси шартномаси асосида бермоқчиман. Давлат нотариал идорасига қайси ҳужжатларни тақдим этишим лозим бўлади? Бундай шартнома қанча муддатга тузилади, кейинчалик бекор қилишим мумкинми?
Р.Муртозов,
Дўстлик шаҳри

—Шахсий автомобилингизни яқин танишингизга мулк ижараси шартномаси асосида бермоқчи бўлсангиз, давлат нотариал идорасига қуйидаги ҳужжатларни, жумладан, автомобилга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси қолдирилиб, асли қайтариб берилади)ни, ижарага берилаётган автомобилингизни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотни, автомобилингиз хотинингиз билан умумий биргаликдаги мулк бўлса, хотинингизнинг розилиги, сиз ва ижарага олувчи ўртасида тузилган мол-мулкни топшириш ва қабул қилиш далолатномасини тақдим этишингиз лозим.
Мулк ижара шартномаси шартномада белгиланган муддатга тузилади, агар мулк ижарасининг муддати шартномада белгиланмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади. Бунда, тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин, кўчмас мулк ижарасида эса — уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин.
Саволга Дўстлик тумани ДНИ нотариуси
Отабек ТЕМИРОВ жавоб берди.
Leaidan 17:26, 03 февраля 2017
Time to face the music armed with this great innimratoof.
Carlie 10:16, 05 февраля 2017
A million thanks for posting this inimnoatfor.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯ, НАФАҚА ВА СТИПЕНДИЯЛАРНИ ТЎЛАШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА...
01 янв 1970
Дарҳақиқат, Шомаҳмудовлар оиласи бизнинг тарихий тимсолларимиздан биридир.
01 янв 1970
Яқинда Тошкентнинг Амир Темир хиёбонига туташ Сайилгоҳ кўчасида ўтказилган “Китоб байрами”га бориб, бир ажойиб инсон билан танишиб қолд...
01 янв 1970
1 календарь ойида чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб ўтилиши мумкин. ...