Рағбат фаолликка ундайди

/
Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллик байрами арафасида Президентимизнинг фармонига мувофиқ давлат мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида “Шуҳрат” медалига сазовор бўлганим мен билан бирга барча сафдошларимизни беҳад руҳлантириб юборди. Зеро, бу юксак мукофот нафақат менинг камтарин меҳнатимга, балки Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Наманган вилоятидаги барча тузилмалари, партиядошларимиз фаолиятига берилган юксак баҳо бўлиб, бизни янада шижоат кўрсатиб ишлашга чорламоқда.
Наманганлик сафдошларимиз партиямизнинг дастурий ғоялари ва вазифаларини аҳоли орасида тарғиб қилиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини халққа етказишда фаол иштирок этиб келмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят партия кенгаши фаоллари 245 та маҳалладаги 4400 дан ортиқ хонадонларга ташриф буюриб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўтказишди. Мазкур учрашувларда аҳоли томонидан коммунал ва маиший хизмат, таълим, соғлиқни сақлаш соҳалари бўйича 630 дан ортиқ мурожаат келиб тушди. Улар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига 148 та депутатлик сўрови юборилиб, аниқланган муаммоларнинг 100 дан ортиғи қонун доирасида ижобий ҳал этилишига эришилди. Муҳими, бу борадаги амалий саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Ўз ечимини топган ҳар бир муаммо, шубҳасиз, инсон манфаатларининг рўёбга чиқиши, фаровонликка хизмат қилади. Шу билан бирга, аҳоли ўртасида партиямизга бўлган ишончни кучайтиради.
Мамлакатимизда кейинги йилларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг миқёсда тушунтириш ва аҳолининг сиёсий саводхонлигини ошириб бориш диққат марказимизда бўлмоқда Хусусан, ҳудудда 2018 йилнинг ўтган даврида партия фаоллари томонидан 507 маротаба сиёсий ўқув машғулотлари ташкил этилиб, уларда 6393 фуқаро иштирок этди. Мазкур тадбирларда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси кенг тарғиб қилиниб, миллий қонунчилигимиздаги янгиликлар, янги ҳуқуқий меъёрлар ҳақида тушунчалар бериб борилди.
Албатта, ҳар бир инсон астойдил меҳнат қилар экан ўзининг эзгу ишларини Ватан ва жамият тараққиётига бағишлайди, эл-юртимизга наф келтира олсам, деб интилади. Фаолиятида мавжуд камчилик-нуқсонларни назардан четда қолдирмасдан, тўғри хулоса чиқариб, янада яхшироқ ишлашга, фаолроқ бўлишга ҳаракат қилади. Бугунги тараққиёт шиддати ҳар биримиздан, айниқса, сиёсий партиянинг барча бўғиндаги ташкилотлари фаолларидан ҳозиржавоблик, ташаббускорлик руҳида ишлашни тақозо этмоқда.
Исроилжон ЖЎРАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилояти кенгаши раиси,
“Шуҳрат” медали соҳиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Шу кунларда мамлакатимиз раҳбарининг топшириғи асосида давлат идораларининг биринчи раҳбарлари энг оғир, энг чекка, энг олис ҳудудларга чиққан ҳолд...
01 янв 1970
Ватани, ўз маҳалласи, оиласи шаънини ҳимоя қилиш эр йигитларнинг энг олий бурчидир. ...
01 янв 1970
Ҳаёт суръатининг тезлашуви деб аталаётган бугунги глобаллашув шароитида маънавий тарбия соҳасида жиддий муаммолар ҳам юзага келаётгани сир эмас.&nb...
01 янв 1970
Асосий масала — қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга ва масъул ижрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда ...