Ишончни оқлаймиз!

/
Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Биз — буюк юрт фарзандларимиз!” фестивали Тошкент шаҳарида кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Фестиваль доирасида турли мавзулардаги маданий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, кўргазма ва учрашувлар ташкил этилди.
Ушбу тадбирларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, таниқли шоир ва ёзувчилар, олимлар, спортчилар, санъаткорлардан иборат тарғибот гуруҳлари фаол иштирок этдилар. Улар жойларда ўтказилган учрашувларда ёшларга мамлакатимизда ўтган 25 йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар, демократик ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти хусусида сўзлаб беришди.
Бинобарин, “Ҳоким ва ёшлар”, “Депутат ва ёшлар” лойиҳалари доирасида ўтказилган тадбирлар ёшларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий маданияти юксалишига, уларда юрт тараққиётига ҳисса қўшишга бўлган дахлдорликни кучайтиришга хизмат қилган бўлса, “Сиз севган қаҳрамонлар”, “Замонамиз қаҳрамонлари”, “Оммавий маданият ва ёшлар маънавияти”, “Одам савдоси — давр муаммоси”, “Диний экстремизм ва терроризм — ёшлар келажагига таҳдид” сингари лойиҳалар доирасидаги маданий-маърифий тадбирлар ёшларимизда мустақил ва мустаҳкам фуқаролик позицияга эга бўлиш, Ватанимиз тақдири учун масъулиятни ўз зиммасига олиш ҳиссини уйғотишга имкон яратди.
— Ёшлар фестивали биз, ўсиб келаётган авлод учун Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамини муносиб даражада нишонлаш, ўзаро бир-биримиз билан самимий мулоқот ўрнатиш, ташаббус ва фаолликни тўла намоён қилишга кенг майдон сифатида хизмат қилди, — дейди Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабаси Ҳасан Исломов. — Турли тадбирлар, кўргазма, акция ва марафонлар, давра суҳбатлари, викториналар — барча-барчаси жуда қизиқарли ўтди. Муҳими, тадбирларда ҳамфикр, ҳаммаслак дўстлар орттирдик, улар билан турли мавзуларда баҳслашдик, фикр алмашдик. Юртдошларимнинг ўзига ва эртанги кунга бўлган ишончи кишида янада янги марраларни эгаллашга иштиёқ уйғотади. Ҳар бир тенгдошим ёки ука-сингилларимнинг дилида ва тилида қуйидаги хитобни уқдим: “Биз, ёшлар ота-онамиз, халқимиз, Юртбошимиз билдираётган ишончни оқлашга ваъда берамиз”.
“Биз — буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ўтказилган ёшлар фестивали “Туркистон” санъат саройи ёзги биносида гала-концерт билан якунига етди.
С.ЖАББОРОВА

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Яқинда таҳририятга «Мумтоз» 2-тор кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар номидан Тамара Бочкарёва миннатдорлик мактубини йўллади. ...
01 янв 1970
“Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани Марказий деҳқон бозорида жойлашган озиқ-овқат дўконларидан бирига 2012 йилдан буён эгалик қилиб келар эдим....
01 янв 1970
Биз Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник Холматжон Сайдалиевга мурожаат этдик....
01 янв 1970
Жорий йилнинг 24 июнь куни Туркия Республикасида бир вақтнинг ўзида президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтди. ...