Ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

/
Истиқлолимиз пойдеворини мустаҳкамлаган Бош қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан режалар ишлаб чиқилиб, жойларда турли тадбирлар ўтказилмоқда. Уларда Конституциямизнинг ҳаётимизда тутган ўрни ва инсон ҳуқуқларининг ҳимоячиси эканлиги ўз ифодасини топмоқда.
Андижон шаҳрида партиямизнинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ўтказилган “Бош қомусимиз — ҳуқуқларимиз кафолати” мавзусидаги давра суҳбатида партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, таълим тизими ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Унда мустақиллик йилларида ёшлар сиёсати борасида олиб борилаётган ишлар, бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва Конституциямизда фарзандларимизнинг ҳуқуқлари кафолатлангани ҳақида сўз юритилди. Келажагимиз эгаларини комил инсонлар қилиб тарбиялаш ва билим олишлари учун жаҳон стандартларига мос шарт-шароитлар яратиш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиб келинаётганлиги таъкидланди. Иқтидорли ва ташаббускор йигит-қизларнинг республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларда иштироки ортиб бораётгани эътироф этилди.
— Асосий қонунимиз чин маънода биз, ёшларнинг бахтимиз кафолати демакдир, — дейди вилоят партия кенгашининг “Ёш адолатчилар” қаноти етакчиси Аброр Усмонов. — Эришаётган ютуқларимизда Конституциямизнинг ўрни беқиёс. Ёшлар сиёсати борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада юртимизда яратилаётган имкониятларга жавобан Асосий қонунимизда белгилаб қўйилган бурчларимизни тўлақонли адо этишимиз лозим.
Давра суҳбати якунида Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғибот этиш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга доир вазифалар хусусида фикрлашиб олинди ҳамда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Акбаржон НАЗАРОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
2017 йил – Халқ билан мулоқотва инсон манфаатлари йили
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан амалий семинар ташкил этилди....
01 янв 1970
Жондор туманида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “ўзбек жанг санъати” бўйича туман биринчилиги мусоб...
01 янв 1970
Ҳудудларда Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлари ва фаоллар аҳоли билан очиқ мулоқотлар қилиб, фуқароларнинг таклиф ва мурожаатлари асоси...