Аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш тарафдоримиз

/
Ўз олдига халқчил ва ҳаётий ғояларни амалга оширишни мақсад қилиб қўйган Ўзбекистон “Адолат” СДП бугун фуқароларнинг манфаатлари йўлида уларнинг фаровонлигини таъминлаш, адолатли фуқаролик жамияти қуриш масаласини Сайловолди дастурида қайд этиб ўтган.
 
Партиянинг ана шундай мақсад ва ғояларини тарғиб этиш, халқнинг сиёсий қарашларини шакллантириш, сайлов жараёнларида фаоллигини ошириш учун Ўзбе­кис­тон “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан нав­батдаги митинг Когон туманида бўлиб ўтди. “Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз!” шиори остида ташкил этилган тадбирда партия ходимлари, фаоллар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
 
Митинг давомида сўз­га чиққан вакиллар пар­тия аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, замонавий технология ва даволаш усулларини кенг жорий қилиш, соғ­лиқни сақлаш тизимини қайта шакллантиришни давом эттириш тарафдори эканлигини айтиб ўтишди. Шунингдек, тиббий фаолият устидан давлат-санитария назоратини кучайтириш, дориларнинг врач рецепти асосида берилишини йўлга қўйиш, дорилар рекламасини чеклашга қаратилган қонунлар қабул қилинишига эришиш, юқори самарали хавфсиз дори-дармон ва тиббий воситалар билан аҳолини арзон нархларда таъминлаш, қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори-дармонларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишга эришиш масалаларига, чакана савдога чиқувчи барча дорилар устидан давлат ва жамоатчилик назоратини ўрнатишга аҳамият қаратилганлиги қайд этилди. Шу мақсадда дориларнинг ягона электрон базасини шакллантиришни ва унда барча дориларнинг номи, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва савдога чиқарувчиси, чет элдан келтирилган дори-дармонлар учун эса импорт қилувчининг маълумотларини кўрсатадиган электрон тизимни татбиқ қилиш билан дориларнинг нархини барқарорлаштириш ва сифатини таъминлашга эришиш мумкинлиги таъкидланди. Намо­йиш давомида қайд этилган барча таклифлар йиғилганлар томонидан қўллаб-қувватланди. 
 
— Таъкидлаш жоизки, бугун партия томонидан соғлиқни сақлаш тизимида қатор амалий ишларга аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, тиббиётчиларнинг ҳуқуқий мақомини ҳимоя қилиш, бепул ва тизимли тиббиётни барқарорлаштириш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Бу борада партиянинг қуйи ташкилот вакиллари ҳам ўзларининг фаолликларини кўрсатиб келмоқда, — дейди сўзга чиққан Нодира Мўминова.
 
Митингда қилинган амалий ишлар хусусида таъкидланар экан, фуқаролар томонидан мавжуд муаммолар юзасидан таклифлар ҳам айтиб ўтилди, соҳа билан боғлиқ танқидий масалалар кўтарилди, айниқса, имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оила вакиллари учун бепул тиббий кўриклар билан бир қаторда бепул дори-дармон тарқатиш муаммосига жиддий  қараш зарурлиги, дорихоналарда мутахассисларнинг фаолият олиб боришини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.
 
Митингда фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш баробарида иқтидорли ёшлар, бадиий ҳаваскор жамоаларнинг чиқишлари барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
 
Бухоро вилоят кенгаши
матбуот хизмати


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ташкил этилган "Адолатли қайнона" кўрик-танлови тобора кенг оммалашиб бормоқда...
01 янв 1970
Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, бошқарув идоралари, корхона ва ташкилотлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб боришда маҳаллий ҳо...
01 янв 1970
Халқ депутатлари Андижон тумани Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳининг шу йил январь ойида ўтказилган ҳисобот йиғили...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида видеоко...