Ўғри “банкир”

/
Ўғри “банкир”
 
Ҳозир барча фуқароларнинг шахсий пластик картаси бор. Пул маблағларини пластик картада сақлаш ва ишлатиш қулай, хавфсиз ҳисобланади. Аммо сизнинг пластигингиздаги пул ўз-ўзидан “ечилиб” қолса-чи? Буни ким амалга ошириши мумкин?..
 
Яқинда Фарғонада худди шундай ғалати воқеалар рўй берди. АТ “Халқ банк” Ёзёвон филиали бўлим ходими вазифасида ишлаб келган Д.У. хизмат мавқеидан фойдаланиб, қинғир ишларга қўл урди.
 
У банкдаги NCI дастурининг “Uzcard” модули орқали фуқароларнинг пластик карталаридаги SMS хабар хизмати ва “click” тўлови ҳамда пул ўтказиш хизматини ўзининг телефон рақамига яширин равишда улаб, турли миқдордаги пулларни хуфёна равишда ўзлаштириб юборади. Шунингдек, мазкур банкда плактик картаси бор фуқароларнинг номига қўшимча карта очиш йўли билан ҳам кўп миқдордаги маблағни ўзлаштиради. Жумладан, 2017-2018 йиллар давомида 8429266 сўм пулни қўлга киритади.
 
Банк ходимининг қинғир ишлари алалоқибат фош бўлди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар судга тақдим қилинди. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Ёзёвон туман судида Д.У.га нисбатан 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинланди.
 
Рустамжон АБДУЛЛАЕВ,
Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчиси, капитан.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳозир барча фуқароларнинг шахсий пластик картаси бор. Пул маблағларини пластик картада сақлаш ва ишлатиш қулай, хавфсиз ҳисобланади. Аммо сизнинг п...
01 янв 1970
Андижон вилоятида зукколиги ва билимдонлиги билан тенгдошларига намуна бўлиб келаётган йигит-қизлар кўпчиликни ташкил этади. ...
01 янв 1970
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилинади....
01 янв 1970
Нимаики яхшиликлар бўлса, аввало, фарзандларимизга раво кўрамиз.