Муҳим жараёнга тараддуд

/
Нукусда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси ҳузуридаги матбуот марказида ташкил этилган анжуманда округ сайлов комиссияси раиси Улуғбек Жалменов округ сайлов комиссияси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар асосида олиб борилаётган ташкилий ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди.
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 590 сайлов участкаси тузилиб, уларнинг жойлашган манзили, чегараси ва сайловчилар сони ҳақидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида эълон қилинди.
Ҳар бир сайлов участкаси сайловчилар учун ҳар томонлама қулай ва замонавий бинода жойлаштирилиб, алоқа воситалари, кўргазмали қуроллар, зарур адабиётлар, матбуот нашрларининг янги сонлари билан тўлиқ таъминланмоқда. Сайловларни миллий қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган тенглик, ошкоралик ва халқаро демократик тамойилларга мувофиқ ўтказишни ташкил этиш, сайловчиларга қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
– Округ сайлов комиссияси томонидан 67 нафар оммавий ахборот воситалари ходими рўйхатга олиниб, матбуот марказида уларнинг самарали фаолият юритиши учун барча қулайлик яратилди, – дейди округ сайлов комиссияси матбуот маркази раҳбари Даут Қурбониёзов. – Бугунги тадбирда журналистлар сайлов жараёнларига оид ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.
А.ОРТИҚБОЕВ,
ЎзА мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида ҳам ушбу сиёсий ўқувларда партия ходимлари, фаоллар, лекторлар ҳамда маҳаллалар аҳолиси иштирок этишди....
01 янв 1970
Инсон учун бу ёруғ оламда эркинлик ҳиссини туйиб, тинч-осуда диёрда умргузаронлик қилиш, эртанги кунга комил ишонч билан юксак мақсадлар сари интил...
01 янв 1970
Бугунги кунда халқ билан мулоқот қилиш, фуқароларни ўйлантираётган масалаларга ечим топиш барча даражадаги давлат идораларининг бирламчи вазифасиди...
01 янв 1970
Меҳнат дафтарчасини сотиб олиш учун қаерга мурожаат қилишим лозим?