Гиёҳвандлик — умр заволи

/
Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда Навоий шаҳар ИИБ ташаббуси билан Навоий маданият ва санъат коллежида ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши курашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққанлар бу мудҳиш иллатнинг салбий оқибатлари, инсон организми ва маънавиятига таъсири хусусида тўхталишди. Мутахассислар гиёҳвандлик оғусининг ҳар қандай шакли билан ноқонуний муомала қилиш белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортилишга асос бўлишини таъкидладилар.
Тадбирда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг тақдирига бефарқ бўлмаслик кенг жамоатчиликнинг бурчи эканлигига алоҳида эътибор қаратилди. Жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аждодлар маънавий меросини асраб-авайлаш гиёҳвандликка қарши курашда энг самарали йўл эканлиги эътироф этилди. Бу борада огоҳликни қўлдан бой бермаслик, атрофимизда наркотик моддалар билан боғлиқ ҳолда содир этилиши эҳтимоли бўлган ҳар қандай ҳолатларга бефарқ қарамаслик юзасидан фикрлар билдирилди. Турли кўнгилочар тунги клублардан узоқроқ бўлиш, дарсларга тўлиқ иштирок этиш, фанларни пухта ўзлаштириш ҳар бир ёш йигит-қизнинг порлоқ келажаги гарови эканлиги ҳақида батафсил сўз юритилди.
Шундан сўнг сўзга чиққан коллеж ўқувчилари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка, жумладан, гиёҳвандликка қарши курашда фаол қатнашишларини билдиришди.
Ички ишлар бўлими ва таълим муассасаси фаолияти учун ҳам фойдали бўлган тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Фазлиддин ИСЛОМОВ,
майор

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Биринчи Президентимиз ҳар дақиқада халқнинг фикрини илғашга, дардига дармон бўлишга интилди. ...
01 янв 1970
“Инсон бу дунёда яшар экан фақат яхшилик қилиши зарур, халққа хизмат қилиши керак. Инсонийлик ҳиммати ҳамма нарсадан устун бўлмоғи шарт!&rdqu...
01 янв 1970
2005 йилда республикамизда яна бир тантана — Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллик тўйи ўтказилди. ...
01 янв 1970
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни